АҚШ Миллий гвардиясининг юзлаб аскарлари коронавирус юқтириб олган

АҚШ Миллий гвардиясининг юзлаб аскарлари коронавирус юқтириб олган

Капитолий биноси олдида уюштирилган тартибсизликдан кейин Вашингтонга жўнатилган АҚШ Миллий гвардияси аскарларининг бир неча юз нафари коронавирусга чалингани аниқланган, уларнинг кўпчилиги пойтахт меҳмонхоналарида карантинда сақланмоқда, деб маълум қилди "Politico” нашри.  

Қирғизистон ҳукумати истеъфо берди

Қирғизистон ҳукумати истеъфо берди

Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғиз Республикаси ҳукумати мамлакатда бўлиб ўтган муддатидан олдинги президент сайловидан кейин ўз истеъфосини эълон қилди. Бу ҳақда бугун давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.  

Мадридда юз берган портлашда қурбонлар сони тўрт кишига етди

Мадридда юз берган портлашда қурбонлар сони тўрт кишига етди

Мадрид марказидаги черковга қарашли бинода кучли портлаш юз берди. Айни дамда ушбу ҳодиса қурбонлари сони тўрт кишига етгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида мазкур черковнинг руҳонийси ҳам бор, деб хабар берди Мадрид архиепархияси эрталаб.  
 
Байден Капитолийга қадам қўйди

Байден Капитолийга қадам қўйди

АҚШнинг сайланган президенти Жозеф Байден бироз аввал инаугурация маросими бошланадиган Капитолий биносига кириб келди.  
 
Трамп Вашингтонни инаугурация куни эрталаб тарк этади

Трамп Вашингтонни инаугурация куни эрталаб тарк этади

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонни президентликка сайланган Жо Байден инаугурацияси куни, 20 январь эрталаб тарк этмоқчи, деб хабар тарқатди Рейтер агентлиги айни маълумот билан яхши таниш бўлган манбага таяниб.