Бу ҳақда маълум қилган президент Владимир Зеленский Евроиттифоққа ва Еврокомиссия раҳбари Урсуле фон дер Ляйен ва ижрочи вице-президент Валдис Домбровскисга миннатдорлик билдирди.
"Бу Украинанинг иқтисодий барқарорлиги ва ислоҳотларнинг қўллаб-қувватланиши учун залворли ҳисса ҳисобланади”, деб ёзади Зеленский Twitterда.
Ўз навбатида, бош вазир Денис Шмыгаль мазкур кўмак пандемия даврида Украинанинг макромолиявий барқарорлигини таъминлашини таъкидлаган.