» » » Канаданинг Квебек провинциясида локдаун жорий этилмоқда


Канаданинг Квебек провинциясида локдаун жорий этилмоқда

Канаданинг Квебек провинциясида локдаун жорий этилмоқда

 

 

Раҳбарият ушбу ҳудудда кейинги тўрт ҳафта давомида Шимолий Aмерикадаги энг қатъий чеклов тартиби жорий этилиб, жумладан, кучли комендантлик соати амалга киритилишини эълон қилди. Бундай жиддий қарорга келинишининг асосий сабаби сифатида ушбу ҳудуд аҳолиси сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туриши кўрсатилмоқда. Расмийлар фикрича, агар вақтида зарур чора кўрилмаса, шифохона тизими издан чиқиб кетиши мумкин.


Демак, Квебекда эртадан бошлаб соат 20:00 дан 5:00 гача комендантлик соати кучга киради.

Янги тартибга амувофиқ, ресторан, спорт зали, театр ва аксарият савдо дўконлари камида тўрт ҳафтага ёпилади.


Кейинги ҳафтадан, режалаштирилганидек, бошланғич синфлар учун мактаб қайта очилади, ўқувчилар доимий равишда ниқобда бўлиши шарт. Ўрта синфлар эса 18 январдан ўқишга боришади.


"Биз вақтга қарши курашмоқдамиз", дейди минтақа раҳбари Франсуа Лего.


Шунингдек, барча канадаликлардан уйда қолиш ва фақат жиддий зарурат туғилгандагина йўлга чиқиш талаб қилиняпти. Мазкур тартиб-қоидага зид ҳатти-ҳаракат амалга оширган фуқаро минглаб доллар жаримага тортилади.


"Биз одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, соғлиқни сақлаш тизимини асраш тўғрисида ўйлаяпмиз", таъкидлади мулозим.

Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий