» » » Байден Капитолийга қадам қўйди


Байден Капитолийга қадам қўйди

 

Байден Капитолийга қадам қўйди

 

Америка телеканаллари тўғридан-тўғри эфирда Байден ва унинг рафиқаси Жилл қай тарзда зирҳли автомобилдан тушиб, Капитолий биносига олиб чиқувчи зина пиллапояларидан кўтарилишини намойиш этиб боришди.


Сайланган президент штаби баёнотига кўра, айни пайт Капитолийга АҚШнинг 3 нафар собиқ президенти ҳам етиб келган. Бу маълумотга "CNN” ўз хабарида Барак Обама рафиқаси Мишель билан, шунингдек Билл Клинтон ҳам умр йўлдоши - 2016 йил Демократик партиядан президентликка номзодини қўйган Хиллари ҳамроҳлигида маросимда қатнашиш учун ҳозир бўлишди, деб ёзиб аниқлик киритган. Тадбирда кичик Жорж Буш ҳам иштирок этади. 96 ёшли Жимми Картер эса саломатлиги имкон бермагани сабабли кела олмаслигини билдирган.


Инаугурация маросимининг бошланиши Тошкент вақти билан 22.00 га тўғри келади. Бу вақт Вашингтонда 20 январь куни ярмидан оғади. Дастлаб Байден қасамёд қилади, кейин ўзининг дастурий маърузасини ўқийди. Ундан олдин сайланган вице-президент Камала Харрис ҳам қасамёд қабул этади.

АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обама Жо Байденни лавозим мажбуриятини бажаришга киришишидан бир неча соат олдин табриклади.

 

"Дўстим, президент Жо Байденни муборакбод этаман! Бу сенинг давринг", – деб ёзган Обама ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ва қутлов ёнига иккалови биргаликда тушган суратни илова қилган.


Дарвоқе, Обама президентлиги даврида Байден вице-президент бўлиб ишлаган.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий