» » » Қирғизистон ҳукумати истеъфо берди


Қирғизистон ҳукумати истеъфо берди

 Қирғизистон ҳукумати истеъфо берди

"Қирғиз Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, Жоғорку Кенеш торағаси (парламент спикери – изоҳ таҳририятники) Талант Мамитов "Қирғиз Республикаси Бош вазири ва Қирғиз Республикаси ҳукумати ваколатларини тугатиш тўғрисида"ги фармонни имзолади, - деди матбуот хизмати вакили. Унинг сўзларига кўра, Жапаров 10 январь куни президент сайлови якуний натижалари расман эълон қилингандан кейин Вазирлар Маҳкамаси бошлиғи лавозимидан бўшаш ҳақида ариза берган. Эслатиб ўтамиз, сайловда Жапаров биринчи турдаёқ 79,2 фоиз овоз тўплаб, ғолиб чиққан.


Хабарда қўшимча қилинишича, мамлакат қонунчилигига биноан, президент фармони билан ҳукумат аъзолари ўз лавозим мажбуриятларини Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунга қадар бажариб туришади. Демак, ҳозирча сайлов олди кампанияси чоғида Жапаровнинг ўрнига Бош вазир этиб тайинланган Артём Новиков ҳукуматни бошқаришда давом этади.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий