» » » АҚШ Миллий гвардиясининг юзлаб аскарлари коронавирус юқтириб олган


АҚШ Миллий гвардиясининг юзлаб аскарлари коронавирус юқтириб олган

 

АҚШ Миллий гвардиясининг юзлаб аскарлари коронавирус юқтириб олган

 

Хабарда қўшимча қилинишича, сенатнинг тегишли қўмитаси ҳозир миллий гвардиячилар орасида COVID-19 туфайли хавфсизлик чоралари кўрилганми, йўқми, деган саволга жавоб излаб, текширув олиб бормоқда.

Республикачи сенатор нашрга берган интервьюсида Жо Байден инаугурацияси билан боғлиқ тадбирлар ниҳоясига етгандан кейин минглаб ҳарбийлар махсус ҳудудга олиб кирилгани, натижада шу ерда вирус тарқалиши учун қулай муҳит пайдо бўлганини таъкидлаган.


Вирус юқтирганларнинг аксариятида касаллик белгиларсиз кечмоқда. Пойтахтда хизмат вазифасини ўтаётган аскарларнинг айтишича, улар Вашингтонга жўнатилаётганда коронавирусга қарши тест топширмаган, айримларининг, шунчаки, тана ҳароратини ўлчашган, касалланганлар билан алоқада бўлган ёки бўлмаганини сўрашган, холос.


6 январда Дональд Трамп тарафдорлари конгресс биносини эгаллаб олгандан сўнг, АҚШ Миллий гвардияси кучлари Капитолий биносини қўриқлаш учун пойтахтга келтирилганди.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий