» » » Трамп Россияга қарши янги санкциялар ҳақида телевизордан билган – ОАВ


Трамп Россияга қарши янги санкциялар ҳақида телевизордан билган – ОАВ

Трамп Россияга қарши янги санкциялар ҳақида телевизордан билган – ОАВАҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида эканини телевизордан билган. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

«Трамп якшанба куни телевизор кўриб ўтирган ва АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳейлининг президент Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш режасида экани ҳақидаги баёнотини эшитган», - дея хабар беради нашр.

Нашр манбалари сўзларига кўра, Трамп эшитган нарсасидан «дарғазаб бўлган, сабаби у бундай қарорни қабул қилмаган».

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Россия етакчиси Владимир Путин АҚШнинг санкция сиёсати куч эмас, балки заифлик белгиси саналиши ҳақида маълум қилганди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий