» » » Арманистон можароси: юздан ортиқ намойишчилар қўлга олинди


Арманистон можароси: юздан ортиқ намойишчилар қўлга олинди

Арманистон можароси: юздан ортиқ намойишчилар қўлга олиндиАрманистон полицияси пайшанба куни Ереван марказида 106 намойишчини қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС полиция матбуот котиби Ашот Агаронянга асосан хабар бермоқда.

Ереван ва Арманистоннинг бошқа шаҳарларида оммавий митинглар душанба куни, мамлакат собиқ президенти Серж Саргсяннинг номзоди бош вазир лавозимига илгари сурилгани туфайли бошланди. Мухолифат бунга қарши чиқди. Полиция ўнлаб намойишчиларни қўлга олди, уларнинг аксарияти кейинчалик қўйиб юборилди. Сешанба куни Арманистон парламенти Саргсянни бош вазир этиб сайлади.

"Фуқаролик шартномаси” мухолиф партия етакчиси, парламент депутати Никол Пашинян Арманистонда "бахмал инқилоби” бошлангани ҳақида маълум қилди. Унинг мақсади – мамлакатда ҳокимиятни ўзгартириш. Пашинян ўзининг барча тарафдорларини бўйин эгмаслик бўйича тинч акцияларни ўтказишга чақирди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий