» » » АҚШ собиқ президенти шифохонага тушди


АҚШ собиқ президенти шифохонага тушди

АҚШ собиқ президенти шифохонага тушдиАҚШ собиқ президенти, 93 ёшли катта Жорж Буш инфекция тушиши оқибатида шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бушлар оиласининг расмий вакили Жим Макгратга асосланиб, «РИА Новости» хабар қилди.

«У ҳозир даволаняпти, аҳволи ҳам яхшиланмоқда», — дея маълум қилган Макграт «Twitter»даги саҳифасида.

«CNN» маълумотига кўра Бушда сепсис касаллиги аниқланган.

Катта Жорж Буш 1989-1993 йилларда АҚШни бошқарган. Ўтган ҳафта у билан 73 йил ҳаёт кечирган турмуш ўртоғи Барбара Буш вафот этган эди

Комментариев: 0
Добавить комментарий