» » » АҚШ ядро келишувидан чиқса, атом объектлари иши тикланади - Эрон


АҚШ ядро келишувидан чиқса, атом объектлари иши тикланади - Эрон

АҚШ ядро келишувидан чиқса, атом объектлари иши тикланади - Эрон Эрон Ислом Республикаси миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхонийнинг маълум қилишича, Америка томони ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон тўхтатиб қўйилган атом объектларини яна ишга туширади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биз ядровий объектларимиз ишини Эрон ядро дастури бўйича келишувдан аввалги фаоллик даражасига қайтара оламиз», - дея айтиб ўтган Шамхоний.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, Теҳрон АҚШнинг босимига ўрганиб қолди, келишув эса халқаро хавфсизлик учун аҳамиятли нарса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон билан ядровий келишувда иштирок этаётган Европа давлатлари АҚШ келишувни тарк этмайдиган шартларни ишлаб чиқишгани хабар берилганди. Маълумотларга кўра, Буюк Британия, Германия ва Франция АҚШ билан келишув борасида келишиб олган. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп, кутилишича, Эронга қарши навбатдаги санкциялар жорий этишни тўхтатиб туради. Ядровий келишув катта ўзгаришга юз тутмайди, бироқ унинг алоҳида қисмлари ўзгартирилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий