» » » Россияни катта саккизликка қайтариш масаласи кўрилмоқда


Россияни катта саккизликка қайтариш масаласи кўрилмоқда

Россияни катта саккизликка қайтариш масаласи кўрилмоқда

Россияни катта саккизликка қайтариш масаласи кўрилмоқда

Францияда учрашган G7 (катта еттилик) давлатлари раҳбарлари Россияни қудратли мамлакатлар гуруҳига қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияни ортга қайтариб, катта саккизлик гуруҳини қайта тиклаш ғоясига қарши эмаслигини билдирган.

Бироқ бошқа G7 гуруҳи аъзолари ҳозирча бунга тайёр эмасликларини таъкидламоқдалар.

Россия Қримни аннекция қилганидан сўнг уни қудратли давлатлар учрашувларига таклиф қилмай қўйган эдилар.

Франс-пресс агентлигининг хабар беришича, саммит давомида G7 гуруҳининг АҚШдан бошқа аъзолари Россияни қайтаришга ҳали эрта эканини маълум қилганлар.

Ўз навбатида жаноб Трамп Россия президенти Владимир Путинни 2020 йилда АҚШда ўтажак катта еттилик саммитига меҳмон сифатида таклиф қилишини айтган.

У Россиянинг гуруҳга қайтарилишини мақсадга мувофиқ қарор ўлароқ баҳолаган.

АҚШ Миллий фазо агентлиги (NASA) инсоният тарихида коинотдан туриб қўл урилган илк жиноят эҳтимолини ўрганмоқда.

Америкалик астронавт Энн Макклейн Халқаро Фазо Станциясидан туриб, ажрим учун ариза берган ўзининг бир жинсли турмуш ўртоғининг банк ҳисоб рақамига бузиб кирганини тан олган.

Бироқ у қилган ишини ҳуқуқбузарлик сифатида тан олмаслигини ҳам билдирган.

Шу йилнинг июнь ойида Ерга қайтган Макклейн хоним шунчаки оилавий бюджетнинг жойида экани ва ўғлининг таълими учун пул етарлилигига ишонч ҳосил қилиш учун турмуш ўртоғининг банк ҳисобини текшириб кўрганини таъкидлаган.

Халқаро Фазо Станцияни биргаликда бошқарувчи давлатлар - АҚШ, Россия, Япония, Канада ва Европа фазо станцияси - келишувига кўра, коинотда жиноятга қўл урган фазогирлар ўз давлатининг қонунлари бўйича жазога тортилади.

NASA шу вақтга қадар коинотда содир этилган жиноят ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилган дейилади ББС хабарида.


Комментариев: 0
Добавить комментарий