» » » Ҳиндистонда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 23 кишига етди


Ҳиндистонда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 23 кишига етди

Ҳиндистонда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 23 кишига етдиҲиндистонда пиротехника фабрикасидаги портлаш қурбонлари сони 23 кишига етди

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги пиротехника ишлаб чиқарадиган заводдаги кучли портлаш натижасида камида 23 киши ҳалок бўлди ва 27 жароҳатланди, дея хабар беради NDTV телеканали.

Телеканал хабарига https://ria.ru/20190905/1558323052.html кўра, қидирув ва қутқарув операцияси кечгача давом этган ва эрта тонгда яна давом эттирилган. Портлаш шу қадар кучли бўлганки, корхона бутунлай вайрон бўлган ва яқин атрофдаги биноларга жиддий зарар етказган.

Маҳаллий аҳолининг телеканалга маълум қилишича, завод эгалари бундай хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур лицензияга эга бўлмай туриб, кўп йиллар давомида ўз бизнесини ноқонуний равишда юритган.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Полиция фалокат юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган.Бу хақда PV.uz cайти хабар бермоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий