» » » Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширди


Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширди

Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширдиЭмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширди

Тожикистонда Давлат мустақиллиги кунида Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида мамлакат раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, дипломатик миссиялар раҳбарлари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ҳамда Роғун қурувчилари иштирок этишди.

Тожикистон молия вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилда Роғун гидроэлектростанциясини қуриш учун давлат бюджетидан 2,1 миллиард сомони (222,6 миллион доллар) ажратилган. Эслатиб ўтамиз, Роғун гидроэлектростанциясининг биринчи агрегати 2018 йил 16 ноябрдаишга туширилганэди.   
 sputniknews-uz


Комментариев: 0
Добавить комментарий