» » » Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўради


Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўради

Москва гўзали собиқ эридан жанжал қилмасликни сўрадиМосква гўзали собиқ турмуш ўртоғидан омма олдида жанжал қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, собиқ қирол ундан ва боласидан яширинмоқда.

"Мисс Москва - 2015” Оксана Воеводина собиқ турмуш ўртоғи Муҳаммад Vдан омма олдида жанжал қилмасликни сўради.

Воеводина собиқ турмуш ўртоғи билан ўтган йилнинг декабрь ойидан бери кўришмаганлигини маълум қилди. Таъкидлашича, Муҳаммад V ундан ва фарзандидан яшириниб, можарони кенг оммага ошкор қилмоқда.

"Мен унинг ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўрайман. Умид қиламан, у обрўси ҳақида ўйлаб, жанжални тўхтатади”, - деб ёзган у Instagram саҳифасида.

Комментариев: 0
Добавить комментарий