» » » 230 ортиқ пассажирнинг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга Россия Қаҳрамони унвони берилди


230 ортиқ пассажирнинг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга Россия Қаҳрамони унвони берилди

230 ортиқ пассажирнинг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга Россия Қаҳрамони унвони берилди230 ортиқ пассажирнинг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга Россия Қаҳрамони унвони берилди


Россия президенти Владимир Путин "Ural airlines”нинг икки нафар учувчиси – Дамир Юсупов ҳамда Георфий Мурзинларни Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими Кремлнинг Екатерина залида ўтказилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Учувчилар шу йилнинг 15 августида ўз бошқарувидаги Airbus A321 самолётини Москва вилояти Жуковский аэропорти яқинидаги маккажўхори даласига қўндириб авиаҳалокатнинг олдини олишга муваффақ бўлган эди.

Юсупов ва Мурзинни "фавқулодда вазиятда хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган жасорати учун ”Россия Қаҳрамони сифатида тақдирлаш тўғрисида"ги буйруқ 16 август куни имзоланган эди. Экипажнинг бошқа аъзолари "Жасорат” медалига сазовор бўлишди. Уларга Россия транспорт вазири Евгений Дитрих мукофотни топширган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий