» » » Қозоғистон Лапландиясида қиш мавсуми бошланди


Қозоғистон Лапландиясида қиш мавсуми бошланди

Қозоғистон Лапландиясида қиш мавсуми бошландиҚозоғистон Лапландиясида қиш мавсуми бошланди

Биринчи Президент куни тантаналари доирасида Бурабайдаги «Қозоғистон Лапландияси» эртаклар мавзусидаги муз шаҳарчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири. Бурабайдаги Санта-Клаус юртида муз устида хоҳлаганча коньки, буғу ёки ит қўшилган чана билан учиш мумкин. Бундан ташқари, Санта-Клаус билан, эльфлар билан ва бошқа эртак қаҳрамонлари билан учрашиб, расмга тушиш имконияти ҳам мавжуд. Сўнгги йилларда «Қозоғистон Лапландияси» нафақат жажжи кичкинтойлар, балки катталарнинг ҳам севимли маконига айланиб улгурди. Ҳар йили бу ерга минглаб одамлар келиб, мароқли ҳордиқ чиқариб қайтишади. Бир қизиғи шундаки, бу ерда Санта-Клаус мактуб йўллаган ҳарбир болакайга албатта жавоб қайтаради. Қишки мавсум очилишига бу йил ҳам Ақмола вилоятининг ҳамма бурчагидан болакайлар ва катталар келишди.

Kazinform

Комментариев: 0
Добавить комментарий