» » » Ироқ бош вазири Одил Aбдулмеҳдий истеъфога чиқишга қарор берди


Ироқ бош вазири Одил Aбдулмеҳдий истеъфога чиқишга қарор берди

Ироқ бош вазири Одил Aбдулмеҳдий истеъфога чиқишга қарор бердиИроқ бош вазири Одил Aбдулмеҳдий истеъфога чиқишга қарор берди


Ироқ бош вазири Одил Aбдулмеҳдий Ироқда икки ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар ортида истеъфога чиқишини маълум қилди.У кеча ҳукумат томонидан ўтказилган фавқулодда мажлисда истеъфо аризасини ўқиб эшиттирди.

"Мен шия диний вакил Aли ас-Систонийнинг чақириғига амал қилган ҳолда, мамлакатда ҳукм сурган муҳитни кўзда тутиб, парламентга янги номзодларни кўриб чиқишига имкон бериш мақсадида бош вазир лавозимидан кетишим ҳақидаги расмий талабимни қабул қилишингизни сўрайман”,- деб айтган Aбдулмеҳдий.

 

Ушбу истеъфо парламент томонидан қабул қилингунича, у ўз вазифасини давом эттиради. Aс-Систаний парламентни Ироқ ҳукумати борасида ўз танловини қайта кўриб чиқишга чақирганди.

Ироқда 1-октябрдан буён ҳукуматга қарши аҳолининг норозилик намойишлари давом этмоқда.Халқ ҳукумат истеъфоси, коррупсияга қарши кураш, ишсизликни бартараф қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилашни талаб қилмоқда.Норозилик намойишлари вақтида полиция ва оломон ўртасидаги тўқнашувларда 350 дан ортиқ аҳоли ҳалок бўлди, 15 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари турли жароҳатлар олди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий