» » » Японияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди


Японияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди

Японияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишдиЯпонияда Diamond Princess лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди


Diamond Princess круиз лайнерининг икки йўловчиси коронавирус туфайли вафот этишди, деб хабар беради Kazinform BBCга ҳавола қилиб. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали маълум қилган. Телеканалнинг хабар беришича, вафот этганларнинг иккаласи ҳам ёши 80дан ошган, бири отахон, бири онахон. Хабарларга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Япония фуқароларидир. Уларнинг коронавирус юқтиргани 11 ва 12 февраль кунлари аниқланган. Вирус юқтиргунга қадар уларнинг иккаласи ҳам бошқа касалликлардан аъзият чеккан. Кема Япониянинг Йокогама портида икки ҳафта карантинда турди. Шу кунларда маҳаллий ҳокимият коронавирус аломатлари аниқланмаган 500 нафар йўловчининг қирғоққа чиқишига рухсат беришди. Аммо кемада вирус юқтириш ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда. Кемадаги касаллар сони 621 нафарга етган. Бу – Хитой ҳудудидан ташқарида Covid-19 вируси қайд этилган энг кўп ҳолатдир. Карантин пайтида инфекция йўловчилар орасида тез тарқалган. Бирнечта давлат карантин тугагунга қадар ўз фуқароларини эвакуция қилди. Ҳозирча кемадан ёши улуғлар чиқарилган. Карантин бошланган вақтда лайнерда 3700 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Хитой томони пайшанба куни вирус юқтирганлар ва ҳалок бўлганлар сони ҳақида янги маълумотларни тақдим этди: айни дамда вирус қурбонлари сони - 2112, бу кечагидан 108 нафарга кўпдир. Жами инфекция юқтирганлар сони 74 мингдан ошган, ўтган суткада 628 та ҳолат қайд этилган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий