» » » Жанубий Кореяда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 7 одамга етди


Жанубий Кореяда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 7 одамга етди

Жанубий Кореяда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 7 одамга етдиЖанубий Кореяда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 7 одамга етди


Жанубий Кореяда коронавируснинг янги туридан еттинчи бемор вафот этди, кечанинг ўзида 161 та касаллик юқтириш ҳолати қайд этилган, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига ҳавола қилиб.Шундай қилиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 763 кишига этди. Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, якшанба куни Чхондо жануби-шарқий округидаги касалхонага ётқизилган 62 ёшли эркак коронавирусдан вафот этган. Бугунги кунга қадар Жанубий Кореяда Хитойдан чиққан янги коронавирусдан вафот этганлар сони еттитага етди. Маъмурлар вирус тарқалишининг икки асосий ўчоғи сифатида - жануби-шарқдаги Тэгу шаҳридаги диний сектани ва қўшни Чхондодаги касалхонани кўрсатишмоқда. Мамлакатдаги барча ҳолатларнинг ярмидан кўпи у эрда қайд этилган. 161 та янги ҳолатдан 142 таси Сеулдан 300 километр жануби-шарқда ва Шимолий Кёнсан провинциясида аниқланди. Сеулда яна учта ҳодиса қайд этилди, дейилади Корея Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг баёнотида. Якшанба куни, Жанубий Корея вирусдан огоҳлантириш даражасини энг юқори «қизил» даражасига кўтарди, бу 2009 йилда H1N1 чўчқа гриппи эпидемиясидан бери биринчи шундай хавф даражаси. Огоҳлантиришнинг юқори даражаси расмийларга мактабларни вақтинча ёпиш ва Жанубий Кореяга ва Жанубий Кореядан қилинадиган авиарейслар сонини камайтиришга имкон беради. Таълим вазирлиги барча болалар боғчалари ва мактабларга коронавируснинг янада кенг тарқалишини олдини олиш учун янги семестр бошланишини бир ҳафтага кечиктиришни буюрди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий