» » » Коронавирус: Италияда 650 киши зарарланган, 17 киши ҳалок бўлган


Коронавирус: Италияда 650 киши зарарланган, 17 киши ҳалок бўлган

Коронавирус: Италияда 650 киши зарарланган, 17 киши ҳалок бўлганКоронавирус: Италияда 650 киши зарарланган, 17 киши ҳалок бўлган


Италияда коронавирусдан 17 киши вафот этди. Тахминан 650 киши ҳалокатли вирус билан касалланган, шундан 45 киши соғайиб чиққан. Бу ҳақда мамлакатнинг фуқаро мудофааси миллий хизмати раҳбари Анжело Боррелли маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ANSAга таяниб. Ушбу вирусдан энг кўп зарар кўрган Ломбардия минтақасида 403 киши вирус юқтирган, улардан 40 нафари даволаниб, касалхонадан чиқарилди. Қурбонлар сони 14 кишига етди. Венецияда 11 нафар одам юқтирган ва икки киши ўлган; Эмилия Романьада 97 киши юқтирган ва бир одам вафот этган; Лигурияда 19 киши, Сицилияда тўрт киши юқтирган ва икки нафари тузалиб кетган; Кампания, Марка ва Лациода учтадан ( Лациода учаласи ҳам тузалиб кетган); Тоскана ва Пемонтда иккита, Альто-Адиджида, Абруззо ва Апулияда битта ҳолат аниқланган. Вирусга хос бўлган аломатлар билан касалхонага ётқизилган 248 беморнинг 56 нафари реанимацияда. 284 киши уй карантинида.

Комментариев: 0
Добавить комментарий