» » » Туркияда илк коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди


Туркияда илк коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

Туркияда илк коронавирус юқтириш ҳолати аниқландиТуркияда илк коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди


Коронавируснинг янги тури (Covid-19) билан касалланишнинг биринчи ҳолати Туркияда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджа маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига ҳавола қилиб.

«Бугун кечқурун мамлакатимиз фуқароси коронавирус инфекциясига шубҳа қилинганлиги учун текширилди. Синов ижобий натижани кўрсатди», - деди вазир. Вазирнинг сўзларига кўра, юқтирган одам яқинда Европа сафаридан қайтган. Коджа, бемор ҳозирда карантинга ётқизилганини айтди. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, беморнинг оила аъзолари ва у билан алоқада бўлганлар кузатувга олинган.


Комментариев: 0
Добавить комментарий