» » » Россиянинг молия бозорида танглик юзага келди


Россиянинг молия бозорида танглик юзага келди

Россиянинг молия бозорида танглик юзага келдиРоссиянинг молия бозорида танглик юзага келди


Москва фонд биржасида Россиянинг асосий молиявий кўрсаткичлари кескин пасайди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.Мосбиржа индекси 10,4%га 2436 пунктгача, РТС индекси 16%га 1056 пунктгача пасайган. Вена шаҳрида нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг нефт нархларининг рекорд даражада пасайиши бошланди. 9 март куни Лондонда ICE биржасида Брент маркали нефтнинг фючерслари 30 фоиз арзонлашиб, бир баррел нефт нархи 31,02 долларни ташкил қилди. Сешанба куни нефт нархи 8,3 фоизга ошди ва бир баррел учун 37,22 долларни ташкил қилди. Москва фонд биржаси маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг энг йирик нефт ва газ компанияларининг («Роснефть», «Лукойл», «Сургутнефтегаз», «Газпром») қимматбаҳо қоғозлари нархи 12-15 фоиз ва истеъмол товарлар сектори («М.Видео», «Магнит», X5 Retail Group) 28 фоиз пасайган. Шунингдек, Россия молия секторининг котировкалари тушиб кетди. Сбербанк тахминан 13%, ВТБ - 12% йўқотди. Технологик компанияларнинг акциялари фонд индексларидан кейин тушиб кетди: Яндех - 7%, Ростелеком - 9%, «Система» AФК - 12%. Москва вақти билан 12:40 да Москва биржасида энергетика компанияларининг қимматбаҳо қоғозлари нархи ўртача 10 фоиз: «Россети» 7,2%, ТГК-1 - 9,5% тушди. Яшил зонада Polymetal (+7,1%), «Полюса» (+3,5%), «Фосагро» (+2,9%), «Северстали» (+1,6%) акциялари турибди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий