» » » Францияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда


Францияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда

 Францияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда

Мамлакатда коронавирус билан зарарланганлар сони 29 мингдан ошди. Сўнгги бир кечада пандемия оқибатида 265 киши ҳаётдан кўз юмди. Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Соломонинг сўзларига кўра, коронавирус тарқала бошлагандан буён Францияда 1100 дан зиёд бемор ҳаётдан кўз юмган.

 

– Ачинарлиси, биз ёш беморларни ҳам йўқотяпмиз. Жумладан, 16 ёшли қиз коронавирус туфайли оламдан бевақт кўз юмди. 14 мингдан ортиқ киши даволанмоқда, – деди жаноб Соломон. – Беморлар нафақат шифохоналар, балки қариялар уйларида ҳам ҳаёт билан видолашмоқда. Бу вирусдан ҳимояланишнинг энг яхши усули уйда қолишдир. Афсуски, французларнинг ҳаммасиям карантин талабларига риоя қилмаяпти. Қоидаларни бузган шахслар 135 евродан 3 700 еврогача жаримага тортилиши мумкин.

 

Франция шимолидаги Крей шаҳрида комендантлик соати жорий этилди. Соат 22.00 дан 05.00 гача кўчага чиқиш мумкин эмас. Вояга етмаганларга эса тақиқ 20.00 дан бошлаб амал қилади.


Комментариев: 0
Добавить комментарий