» » » МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси: собиқ ходимларга тўланиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга оширилди, бу тарздаги хабарлар эса, асоссиз!


МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси: собиқ ходимларга тўланиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга оширилди, бу тарздаги хабарлар эса, асоссиз!

 

МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси: собиқ ходимларга тўланиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга оширилди, бу тарздаги хабарлар эса, асоссиз!

 

 Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.


Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони билан Бюронинг электр энергияси, табиий газ ва маиший чиқинди соҳасидаги тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалари бошқа идораларга ўтиши муносабати билан ўз-ўзидан Бюро органларидаги соҳага масъул ходимларнинг штат бирликлари сонининг қисқаришига олиб келди.


Фармон талабларидан келиб чиқиб, ҳудудий бошқармалар томонидан қисқартирилган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда "Ҳудудгазтаъминот” АЖларга тақдим қилинди, ҳозирда ходимларни таъминотчи корхоналар билан ҳамкорликда иш жойлари билан таъминлаш масаласи тўхтагани йўқ.

Биргина, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасидаги 583 нафар собиқ ходимлар учун 6 млрд. 96 млн. 665 минг сўм, жумладан, Самарқанд шаҳар бўлимининг 113 нафар собиқ ходимларнинг барчасига 1 млрд. 76 млн. 688 минг сўмлик якуний ҳисоб-китоб тўловлари амалга оширилди.


Шу билан бирга, ҳозирда Самарқанд шаҳар бўлимининг 69 нафар собиқ ходимлари ишга жойлаштирилган, қолганларини ҳам жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.


Собиқ ходимларни иш ўринларига жойлаштирилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳақида тушунтириш бериш ҳамда мулоқот олиб бориш юзасидан Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасининг масъул ходимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ (телефон рақами 66-221-71-04) ташкил этилди.


Ҳозирга қадар Ишчи гуруҳга якуний тўлов маблағларини олмаганлиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмаган, меҳнат ва иш масаласидаги мурожаатларга тушунтириш бериб келинмоқда.


Шуни таъкидлаш керакки, Бюронинг марказий маҳкамасида, собиқ ходимларнинг мурожаатларини қабул қилиш, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича республика ишчи гуруҳининг мурожаат этиш бўйича телефон рақамларини маълум қилиб бормоқдамиз (71-207-11-23, 71-207-11-26, 71-207-11-98).


Юқоридаги каби ижтимоий тармоқлар орқали шахси очиқланмаган фуқаролар томонидан йўлланаётган хабарлар доим ҳам асосга эга бўлмаслиги мумкин.


Шунинг учун, Бюронинг марказий маҳкамаси ёки бошқарма ишчи гуруҳига мурожаат этиши мақсадга мувофиқдир!

Комментариев: 0
Добавить комментарий