» » » Самарқанд вилояти пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди


Самарқанд вилояти пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди

 

Самарқанд вилояти пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди

 

– Соҳани ривожлантириш бўйича олдимизда 2021 йил 1 июлга қадар республиканинг барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилиш вазифаси турибди, – деди Б.Шарипов. 

– Самарқанд вилоятида ҳам кластерларни ташкил этган ҳолда унинг фаолиятини маълум бир тизим асосида йўлга қўйиш, энг муҳими, соҳа жонкуярларини топиб, уларнинг тажрибаси ёрдамида соҳани оёққа турғазиш асосий эътиборда бўлиши зарур.
Пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг рентабеллигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш орқали ушбу соҳаларни ривожлантиришга эришамиз.

Йиғилишда Жўраев Ёдгор Ҳасанович пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилинди. 

Ё.Жўраев бунга қадар Самарқанд вилояти "Агропилла” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. "Агропилла” масъулияти чекланган жамияти директорлигига эса Рахмонов Элбек Тохирович тайинланди.
 

581
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий