» » » Самарқанд Конигил сайёҳлик шаҳарчаси очилди


Самарқанд Конигил сайёҳлик шаҳарчаси очилди

 

Самарқанд Конигил сайёҳлик шаҳарчаси очилди

 

Куннинг биринчи ярмида Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университети очилиш маросимига гувоҳ бўлган журналист ва блогерлар куннинг иккинчи ярмида Самарқанд тумани Конигил қишлоғида ташкил этилган сайёҳлик шаҳарчаси очилиш маросимида қатнашди.

Бу ерда қадимий анъаналар асосида Самарқанд қоғози, кулолчилик маҳсулотлари, дурадгорлик буюмлари, ёғ ишлаб чиқариш, сув тегирмони ёрдамида ун тайёрлаш йўлга қўйилганига гувоҳ бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, Конигил қишлоғи бугун таниб бўлмас даражада ўзгарган. Ўзининг гўзал табиати, узоқ тарихий қадриятлари ва ҳунармандчилик ривожланган марказ сифатида бу ҳудуд маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортади. Ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик билан машҳур бўлган қишлоқ аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги билан ҳам танилган. Шунингдек, ушбу ҳудуднинг ҳар бир меҳмони мазкур жойда етиштирилган гуруч ва ёғдан тайёрланган паловни татиб кўриш имкониятига эга.

Бир сўз билан айтганда, Конигил сайёҳлик шаҳарчасида меҳмонларнинг маданий дам олишлари, халқ ҳунармандчилиги ва анъанавий урф-одатларимиз билан танишишлари учун барча шароитлар яратилган.

Конигил сайёҳлик шаҳарчаси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.
ЎзА 
Комментариев: 0
Добавить комментарий