» » » Самарқанд шаҳрини Жомбой ва Оқдарё туманлари билан боғловчи кўприк қурилди


Самарқанд шаҳрини Жомбой ва Оқдарё туманлари билан боғловчи кўприк қурилди


Йўл қуриш, кўприк барпо этиш энг катта савоб ишлардан саналади. Шу жиҳатдан «Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан Оқдарё дарёсининг Самарқанд шаҳар Ширин маҳалласига яқин ҳудудида бунёд этилган замонавий кўприк ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

 

Кўприк карантин эҳтиёт чораларига қатъий амал қилинган ҳолда пандемия шароитида 5 ой давомида қуриб битказилди. Унга зарур маблағ тўлиқ корхона ҳисобидан сарфланди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, кўприк қурилишига корхона раҳбарининг онаси ҳам ўз ҳиссасини қўшган. 78 ёшли онахонаҳоли учун қурилаётган кўприкни кўриб, турмуш ўртоғи билан ҳажга бориш учун йиғиб юрган пулларини берибди. Натижада бу сармоя эвазига кўприк усти янгича дизайн билан безатилиб, кечки пайт турли рангларда ёнадиган чироқлар билан таъминланибди. Аҳоли юмушини енгил қилган кўприк ҳақида батафсил қўйидаги репортажда танишасиз.

Комментариев: 0
Добавить комментарий