» » » Қўшрабод туман аҳолиси 30 фоизи табиий газдан фойдаланади


Қўшрабод туман аҳолиси 30 фоизи табиий газдан фойдаланади


Қўшрабод тумани Самарқанд вилоятининг энг чекка туманларидан бири.

 

Маълумотларга кўра, туман аҳолисининг бор-йўғи 30 фоизи табиий газдан фойдаланади.

Қолган 70 фоизи тоғли ҳудуд бўлгани учун суюлтирилган газга эхтиёжи бор.

 

Хонадонлар учун ажратилган кўмир маҳсулотларининг миқдори камлиги, айниқса табиий газ

таъминотидаги муаммолар маҳаллий Кенгаш депутатларини ташвишга солмоқда. Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар бу борадаги таклифларни ўртага ташлади.

 

Сессияда 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш масаласи бўйича Энергетика вазирлиги куз-қиш мавсумига тайёргарлик штаби раиси ўринбосари Акмал Эшонқулов иштирок этиб, халқ ноибларига ахборот берди.

 

Сессиядан сўнг, Энергитика вазирлиги томонидан туман аҳолисига 170 тонна кўмир маҳсулотлари

ва 8 тоннадан зиёд суюлтирилган газ маҳсулотлари тарқатилди.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий