» » » Транспорт тирбандлигини бартараф этиш учун жамоатчилик фикри ўрганилади


Транспорт тирбандлигини бартараф этиш учун жамоатчилик фикри ўрганилади

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Республика ҳудудлари бўйича энг кўп автотранспорт Самарқандда қайд этилган.

 


Демографик ўсиш, иқтисодий ривожланиш, автотранспорт воситалари сонининг йилдан-йилга ошиши Самарқандда ҳам тирбандликни келтириб чиқармоқда. Қолаверса, иш жойларининг шаҳар марказида, яшаш жойлари эса шаҳар четида ва марказдан анча узоқда жойлашганини ҳисобга олсак, ҳайдовчилар эрталаб соат 08:00 – 10:00 оралиғида ўртача 15-20 дақиқа вақт сарф этиляпти. Самарқанд шаҳрида асосий тирбандлик Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмаси, Регистон ва "Даҳбед” кўчалари кесишмаси, Амир Темур кўчаларида юзага келяпти. Тирбандликни олдини олиш учун шаҳар кўчаларни кенгайиришнинг имкони йўқ. Чунки шаҳарнинг буфер зонасидаги тарихий бинолар Юнесконинг маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.

 

Олинган маълумотларга кўра, яқин орада Самарқанд шаҳри транспорт тизимида катта ўзгаришлар бўлади. Давлатимиз раҳбарининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Фармонига мувофиқ Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг транспорт тизими комплекс режалаштириш мақсадида моделлаштиришни жорий этиш кўзда тутилган. Айни пайтда Республика транспорт вазирлиги Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан бу борада тизимли ишларни амалга оширмоқда.

 

Айни пайтда Самарқандда трамвай ва автобус каби иккита жамоат транспорти ҳамда йўналишсиз таксилар фаолият кўрсатади. Ишлаб чиқилаётган дастурда асосий кўчаларда қисқа интервалда ҳаракатланадиган хориждан янги замнавий автобуслар олиб келиниши режалаштириляпти. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Самарқанд Вилоят ҳокимлигивилоят транспорт бошқармаси билан аҳоли ўртасида суровнома ўтказмоқчи. Юзма-юз ўтказиладиган сўровномада шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ халқнинг таклифлари ўрганилади. Жамоатчилик сўрови натижасида якуний хулосага келинади.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий