» » » Самарқанддаги махсус тақсимлаш марказига беморлар оқими камаймоқда


Самарқанддаги махсус тақсимлаш марказига беморлар оқими камаймоқда

\


Самарқанддаги махсус тақсимлаш маркази вилоятимизда ковидга чалинган беморларни даволовчи ягона марказ ҳисобланади.

Мазкур шифохона коронавирус пандемияси юртимизда энгюқори чўққисига чиққан пайтда вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг тезкор қарори билан Олимпия захиралари таёрлаш маркази биносида ташкил қилинган эди. Ўтган 4 ой давомида марказ вилоятда ковид билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашувига хизмат қиляпти. Олинган маълумотларга кўра, охирги бир ярим ойда марказга беморлар оқими олдингига нисбатан 10 – 20 баробарга камайди. Касаллик орқага чекинди. Айни пайтда марказда 150 га яқин беморлари даволанмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт ходимлари учун янгича йўналиш, янгича тажриба бўлди. Шифокорлар жуда катта контенгент билан ишладилар. Август ойидан буён 13 мингдан зиёд беморни даволаб, ҳаётга қайтаришди. Реанимация бўлимида ҳозир ҳам оғир касаллар бор. Улар ўзлари нафас ололмайди. Шу боис, махсус аппаратларга уланган. Махсус кийимдаги шифокорлар тик оёқда куну-тун беморларнинг ҳаёти учун курашмоқдалар.

 

Тиббиёт ходимларининг айтишича, ковидни даволаш борган сари такомиллашиб бормоқда. Лекин, пандемия бошланганига 9 ой бўлгани, ОАВ ларида тўхтовсиз тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай айрим юртдошларимиз уй шароитида, интернет орқали ўқиган маълумотлари асосида, баъзан тиббиётга алоқаси бўлмаган шахсларнинг маслаҳатлари билан даволаниб ўта оғир аҳволда келтирилмоқда.

 

Тақсимлаш марказининг Саматика бўлимида 80 га яқин ўртача оғир аҳволдаги беморлар ётқизилган. Уларнинг ҳар бири ўз ҳаётини хавфга қўйиб, инсон саломатлиги учун курашаётган бугунги кун қаҳрамонлари-шифокорлардан миннатдор. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси орқага чекингани билан ОАВ лари орқали Европада эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шундай экан ҳар биримиз пандемия қоидаларига риоя қилиб, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигига эътиборли бўлайлик.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий