» » » Ургутда замонавий клиника очилди


Ургутда замонавий клиника очилди

Ургутлик Ҳамида опа Сатторованинг турмуш ўртоғи узоқ йилларюрак етишмовчилиги касаллигидан азият чеккан.



 

Опа Ургут туманида замонавий тиббий-текширув асбоб-ускуналари бўлмаганлиги боис,турмуш ўртоғини текширтириш учун 16 йил вилоят ва пойтахт клиникаларига қатнаганлигини айтади. Энди ургутликлар тиббий текширувлар учун узоқ манзилларга қатнамайди. Чунки шаҳарнинг қоқ марказида 60 ўринли замонавий тиббий клиника иш бошлади. Янги йил арафасида тиббиёт муасссасининг очилиши ургутликлар учун қўшалоқ байрамга айланди. Бош врачининг айтишича, шифохона аҳолига 14 хил йўналишда хизмат кўрсатади. Клиникага шу пайтгача туманда бўлмаган компьютер томографияси, лор комбайни, видеоэндоскопия, колкоскопия каби замонавий асбоб ускуналар келтирилди.

 

Тиббий ускуналар Япония, Хитой, Корея, Италия, Испания каби давлатларда ишлаб чиқарилган. Замон талабларидан келиб чиқиб, махсус фитобар фаолиятини ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда бу ерда 100 дан ортиқ лабаратор-текширувлар ўтказилади. Клиника иш бошлаши билан 172 нафар киши иш билан таъминланди.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий