» » » Ўзбекистонда 9 ой давомида энг кўп туғилиш Самарқандда, энг ками эса Сирдарёда қайд этилди


Ўзбекистонда 9 ой давомида энг кўп туғилиш Самарқандда, энг ками эса Сирдарёда қайд этилди

Ўзбекистонда 9 ой давомида энг кўп туғилиш Самарқандда, энг ками эса Сирдарёда қайд этилди

 

Қайд этилишича, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилган.

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистонда энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб янги туғилган болаларни рўйхатга олиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилиши ҳамда Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён 477,5 минг кишига  кўпайгани ҳақида хабар қилинганди.
Комментариев: 0
Добавить комментарий