» » » Сув қувурлари билан боғлиқ аварияларни тезда бартараф этиш учун 35 та техника олиб келинди


Сув қувурлари билан боғлиқ аварияларни тезда бартараф этиш учун 35 та техника олиб келинди

Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 2020-2021 йилги қишки мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан ОАВ ходимлари учун ўтказган Пресс-Тур қизғин савол –жавоблар, баҳс-мунозараларга бой ўтди.

 


"Самарқанд сув таъминти” МЧЖ томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида корхона раҳбари Комилбек Юсупов журналистларга маълумот берди. Самарқанд шаҳрида 121476 ханадонга хизмат кўрсатилади. 535540 та аҳоли марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Бу 99 % ни ташкил этади. Самарқанднинг Сартепо, Суғдиёна, Микрорайон А ва Б масканларида сув бир неча йиллар мобайнида жалвал асосида сув 6 соат ичимлик суви етказиб берилар эди. Сув қувурлари алмаштирилгач, 18 соат таъминланишига эришилди. Журналистлар шунингдек, шаҳарни тоза ичимлик суви билан таъминловчи "Мўлён сув тақсимлаш” иншооти билан ҳам танишдилар. Бу ердан Самарқанд шаҳрининг асосий қисмига ичимлик суви етказиб берилади. Бизга берилган маълумотларга кўра, вилоят бюджетидан "Самарқанд сув таъминти” МЧЖ нинг моддий-техника базасини яхшилаш учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий