» » » Иш билан таъминлаш бюроси ишга тушди


Иш билан таъминлаш бюроси ишга тушди

Мавсумий, бир марталик иш излаб чиққан фуқароларга етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тойлоқ туманида Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб, бандликка кўмаклашиш маркази қошида вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади.



 

Бюрода эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, маънавият, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд. Бугунги кунгача вақтинчалик иш изловчи фуқаролар Самарқандда ана шундай ўзлари истаган жойларда, асосан йўл-қатнов қисмларида,йўл-ҳаракат қоидалари ва жамоат тартиби қоидаларини бузиш ҳолатларига сабаб бўлаётган жойларда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Мавсумий иш излаб чиққанлар орасида турфа хил тақдирларни учратишингиз мумкин. Қора меҳнат билан қозон қайнатаётган хотин-қизлар. Омади чопса иш топиб, уйига ул-бул олиб киришни режалаштирган эркаклар......

 

Тойлоқ туманида иш бошлаган вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросида эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, маънавият, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд. Унинг очилиш маросимида сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бюрода барча шароитлар яратилганини, фақат иш изловчиларнинг яна аввалгидек йўл-қатнов қисмларига чиқиб кетмасликлари учун мутасадди ташкилотлар тартиб ўрнатиши зарурлигини таъкидлади.Бизга берилган маълумотларга кўра, айни пайтда Самарқанд Шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида ҳам худди шундай бюро қурилмоқда.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий