» » » Рейд тадбирлари давом этмоқда


Рейд тадбирлари давом этмоқда

Рейд тадбирлари давом этмоқда

 

 
Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 22 июлдаги 01-2149-сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида, Самарқанд вилоятининг барча туман инспекцияларининг назорат инспекторлари ҳудудлардаги тўқай, қир-адирлар, яйлов сифатида берилган ҳудудларда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига зиён етказилишини олдини олиш борасидаги кўзатув рейд тадбирлари ўтказиб келишмоқда.

Масалан, айни пайтда Иштихон, Булунғур, Оқдарё тумани инспекциялари давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудларида ноқонуний ов қилиш ҳамда дарахтларнинг кесилишини олдини олиш ва энг муҳими, экологик қонун бузарликлар юз бериши мумкин бўлган жойларда тегишли тартибда кузатув рейд тадбирлари ташкил этиб келмоқда.

Самарқанд вилоят экология 
бошқармаси ахборот хизмати
Комментариев: 0
Добавить комментарий