» » » Ургутда алимент тўлови ўрнига "DAMAS" автомашинаси берилди


Ургутда алимент тўлови ўрнига "DAMAS" автомашинаси берилди

 

Ургутда алимент тўлови ўрнига "DAMAS" автомашинаси берилди

 

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Б.Э.дан Ф.Б. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаган. Бўлим ходимлари фарзандлари учун алимент тўламай юрган отага қарздорлик бартараф этилмаса маъмурий, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини бир неча бор тушунтирган.

Бундан хулоса чиқарган Б.Э. фарзандлари вояга етгунига қадар алимент қарзидан бир зумда қутулиш учун алимент тўлови ўрнига Ф.Б.га ўз номидаги "Damas” автомашинасини таклиф қилган.

МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилишича, ундирувчи Ф.Б. таклифни қабул қилгач, автомашина унинг номига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати эса амалда тамомланди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий