» » » Самарқандда 600 га яқин лўли миллати фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди


Самарқандда 600 га яқин лўли миллати фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Лўлилар қадимдан кўчманчи халқ бўлгани учун бир манзилда муқим яшамаганлар. Аммо Самарқанд лўлилари шаҳарнинг қоқ марказига жуда узоқ йиллар аввал келиб ўрнашиб қолган.

 


Улар ўзларини «мугатлар» деб атайдилар. Тарихий манбааларда эса, Марказий Осиё лўлилари Ҳиндистондан келганлиги айтилган. Елкасига хўржин осган аёллар шу пайтгача шаҳар ва қишлоқларни айланиб тиланчилик қилган бўлса, ҳозир кўпроқ баклажка териш билан шуғулланади. Аёл асосий боқувчи бўлса-да, оилада эрига бош эгади.Аммо, бекорчиликдан кўра рўзғор тебратиш учун қайғураётган лули эркакларини ҳам учратдик. Бугун давлат ҳокимияти вакилларининг халқ орасига кириб бориши, ўтказилаётган сайёр қабуллар халқ манфаатлари, хусусан лўли миллати ҳуқуқларини юзага чиқишига хизмат қилмоқда. "Сарбадорлар” МФЙ раиси Асо Кузратовнинг айтишича, сайёр қабул пайтида бўлган мурожаатлардан сўнг, 600 га яқин лўли болларига туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар 2 сон Самарқанд шаҳар ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилиб берилди.

 

Ислоҳотлар юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларга тегишли. Тасвирга олиш жараёнида лўли миллатининг таълим ва тиббиётдан фойдаланишлари, санитария ҳолатини яхшилаш, иш ўринларини ташкил этиш каби қатор ҳал этилиши лозим бўлган ижтимоий масалаларга дуч келдик. Ижодкор сифатида ўзимизга янги мавзуларни кашф этдик. Демак камерамиз объективини яна шу мавзуга қаратамиз.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий