» » » Нурободда муаммолар маҳаллалар кесимида ўрганилмоқда


Нурободда муаммолар маҳаллалар кесимида ўрганилмоқда


Самарқандда табиий ва суюлтирилган газ, электр-энергия ҳамда кўмир таъминотидаги муаммоларни маҳаллалар кесимида ўрганиш ишлари Нурободдан бошланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги тегишли ташкилотлар, жумладан, "Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги ва тизимнинг қўйи ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият биргаликда ишлаш "Йўл харитаси” тузилиб муаммоларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

 

Нуробод туманида 39 маҳаллада жами 24 259 та газлаштирилган хонадон мавжуд бўлиб, шундан 5 680 таси табиий, 18 579 таси эса суюлтирилган газ билан таъминланади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий