» » » Дазмол ҳам қизимайдиган қишлоққа юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди


Дазмол ҳам қизимайдиган қишлоққа юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди

Ургут туманининг "Мирзақишлоқ” маҳалласида яшовчи 46 та хонадон бир неча йиллардан буён электр энергияси таъминотида қийинчиликларга дуч келаётган эди.

 

Кам кучланишли ток берилгани учун - ҳатто дазмол ҳам қизимас эди дейди маҳалла фуқаролари мухбиримизга берган интервьюсида. Қишлоқ фаоллари кенгашиб, яқинда мазкур муаммони ҳал этиш бўйича Президентнинг Ургут туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат этишди. Қабулхона аралашуви биланмасала ижобий ечим топди.



Комментариев: 0
Добавить комментарий