» » » Ёш тадбиркорларга 30 миллион сўмдан кредит олиб берилди


Ёш тадбиркорларга 30 миллион сўмдан кредит олиб берилди

Бугунги репортажимиз қаҳрамонлари ёш, умидли тадбиркорлар.



Ургут туманининг Боғишамол маҳалласида яшовчи Ҳайдарали Раҳмонов бор йўғи 19 ёшда. У оилавий тикув цехи очиб, 13 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади. Келажакда "Холдинг” очиб йирик тадбиркор бўлмоқчи. Шу туманнинг Жўратепа маҳалласида яшовчи 21 ёшли Абдувоҳид Кўчаров ҳам шлакоблок ишлаб чиқарувчи цех очиб, 5 нафар тенгқурларини иш билан таъминлади. Аммо, ҳар иккаласига ҳам бизнесини кенгайтириш осон бўлмаган. Улар банкдан кредит олишда ойлаб сарсону –саргардон бўлишган. Президентнинг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси кўмаги билан ёш тадбиркорларнинг ҳар бирига банкдан 30 миллион сўм миқдорида кредит олиб берилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий