» » » Ёш оилага уй олиши учун субсидия олишига кўмак берилди


Ёш оилага уй олиши учун субсидия олишига кўмак берилди

Бугун мамлакатимизда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа фуқароларга давлат томонидан субсидиялар ажратилмоқда.

 

Асли Тайлоқ туманидан бўлган Жаъфар Мустафоев Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида талабаларга фалсафа фанидан дарс беради. Тумандан қатнаш қийин, шу боис 12 йилдан буён ижарада уйда яшайди. Оиласи, фарзандлари ота-онасининг олдида. У жорий йил бошида субсидия олиш учун комиссияга мурожаат этган эди. Лекин масала ҳал бўлмай ойлаб сарсон бўлди. Президентнинг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандан сўнг, Жаъфар Мустафоевнинг 340 миллион сўм субсидия олишига кўмак берилди.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий