» » » Самарқанд шаҳрининг улгуржи ва деҳқон бозорларида ҳам ковидга қарши эмлаш пунктлари ташкил этилди


Самарқанд шаҳрининг улгуржи ва деҳқон бозорларида ҳам ковидга қарши эмлаш пунктлари ташкил этилди


Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Самарқанд вилояти Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш сони бўйича водий вилоятларидан кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Вилоят аҳолиси сони жиҳатдан ҳам бу вилоятлардан кенг фарқ қилади, албатта. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун расман амалга тадбиқ этилгандан сўнг, Самарқанд вилоятида ҳам фуқаролар вакцина олишда фаоллашгани кузатилмоқда. Одамларнинг эмлашга қизиқиши ортаётганинг яна бир сабаби вилоятда ковидга чалинганлар кундан-кунга ортиб бораётгани билан ҳам боғлиқ. Шу боис, Самарқанд шаҳрининг ҳатто улгуржи ва деҳқон бозорларида ҳам эмлаш пунктлари ташкил этилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий