» » » Юқори кучланишли электр тармоқлари қачон мактаб ҳудудидан кўчирилади?


Юқори кучланишли электр тармоқлари қачон мактаб ҳудудидан кўчирилади?


Ургут тумани Қўйи Алгар маҳалласидан жойлашган 28-умумтаълим мактаби 1985 йилда қурилган.

 

Ўтган йили Ургут туман халқ қабулхонаси мактабнинг куз-қиш мавсумига қай даражада тайёрлигини ўрганганганида мактабдаги шарт шароитлар нафақат мавсумга, балки бугунги таълим бериш жараёнларига мос эмаслиги аниқланди. Чириб кетган том, чакка оқадиган шиферлар, синиқ пол ва дераза ромлардан ўтаётган совуқда болалар таълим олган. Қабулхона аралашуви билан мактаб инвестиция дастури киритилди ва дастур асосида капитал таъмирдан чиқарилди. Аммо, Болалар спорт майдони ўртасидан ўтган юқори кучланишли электр тамоғи ҳалигача бошқа жойга кўчирилмаганлиги ота-оналарни ҳавотирга солмоқда. Тасвирга олиш жараёнида мухбиримизга маҳаллий аҳоли мазкур муаммони мутасаддилар ҳалигача бартараф этмаётгани юзасидан мурожаат этишди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий