» » » Каттақўрғондаги юнон-рум кураши бўйича чемпионлар етиштириб берган мактаб капитал таъмирланмоқда


Каттақўрғондаги юнон-рум кураши бўйича чемпионлар етиштириб берган мактаб капитал таъмирланмоқда


Каттақўрғон тумани "Жонкил” МФЙ, "Жонкил” қишлоғида жойлашган 18-умумтаълим мактаби ўқувчилари янги ўқув йилини капитал таъмирдан чиқарилган замонавий мактабда бошлайди.

 

Қурилганига 30 йилдан ошган мазкур даргоҳ шу пайтгача мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолган. Шароитлар мақтагулик бўлмасада бу мактабдан юнон-рум кураши бўйича чемпионлар етишиб чиққан. Булғуси авлоднинг таълим олиши учун мактабни капитал таъмирлаш зарурлиги ҳақида мактабдиректори Ёқубжон Мўминов ва ўқитувчилар жуда кўп жон куйдирдилар. Охири халқ қабулхонаси мудирининг аралашуви билан ўқув даргоҳи республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий