» » » Пастдарғомда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди


Пастдарғомда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Пастдарғомда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди19 февраль куни соат тахминан 6:00 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Тўқбой» маҳалласида яшаган, 1978 йилда туғилган Зоҳиджон Қобилов ва унинг турмуш ўртоғи, 1980 йилда туғилган Зебо Қаршиева яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Пастдарғом туман Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, ўтган йилда туманда 2 та ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Натижада 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 4 нафар фуқаро жабрланган.

Хусусан, 2018 йилнинг 27 ноябрь куни соат 9:00 атрофида Пастдарғом тумани «Тинчлик» маҳалласи яшаган, 1986 йилда туғилган Наргиза Умурзоқова ва унинг таниши 1984 йилда туғулган Дилшод Қулдошев яшаш хонадонига ўрнатилган «голланд» иситиш печидан табиий газнинг чала ёниши натижасида ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ўтган йилнинг 2 декабрдан 3 декабрь кунига ўтар кечаси соат 2:00 атрофида Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган Сожида Усмонова ва унинг фарзандлари 2009 йилда туғилган Дилноза Бектошова, 2012 йилда туғилган Паризода Бектошова, 2018 йилда туғилган Амина Қурбонова яшаш хонадонига ўтин чўғидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, туманда 2018 йилда 4 та газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Натижада 9 нафар инсон ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳати олган.

Пастдарғом туман Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Исоқжон Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2018 йилда кўп қаватли уйларда ва аҳоли турар жойларида ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида жами 672 та камчиликлар аниқланган. Шулардан 108 та кўп қаватли уйларда, 564 та аҳоли турар жойларида аниқланган бўлса, 490 та камчиликлар ўз жойида бартараф этилди. Олиб борилган текширувлар натижасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган ва ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаётган 66 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 4 миллион 883 минг 317 сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий