» » » Motion замонавий рақслар фестивали ўтказилди


Motion замонавий рақслар фестивали ўтказилди

Motion замонавий рақслар фестивали ўтказилдиЎзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Самарқанд шаҳар ёшлар марказида яккахон ва жамоавий гуруҳлар иштирокида Motion замонавий рақслар фестивали ўтказилди.

Самарқандда иккинчи бор ўтказилаётган фестивалда Россия, Қозоғистон ҳамда республикамизнинг турли вилоятларидан келган 40 дан ортиқ рақс жамоалари Street-dance (кўча рақси), Freestyle (эркин услуб), Hiphop, DanceHall, Popping ва BBoying йўналишлари бўйича ўз дастурларини намойиш этишди.

Жамоалар ва яккахон чиқишларни моҳир замонавий рақс усталари Александр Сцойев, Иван Ососков, FUNKY SKETCHERS гуруҳидан Фаррух Исҳоқов ва BBoy Alkolil вакиллари баҳолаб боришди.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра тошкентлик Феликс Алиев "Энг яхши раққос”, деб топилди.

zarnews.uz

Похожие статьи:
Комментариев: 0
Добавить комментарий