» » » Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган коллеж ўқувчисига нисбатан ҳукм ўқилди


Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган коллеж ўқувчисига нисбатан ҳукм ўқилди

Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган коллеж ўқувчисига нисбатан ҳукм ўқилдиАлмаз Мужигитов ўз томорқасида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини етиштириб, сотиш билан шуғулланиб келган. Коллеж ўқувчиси Тўлкин Фарходов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, "Шоха” исмли танишига1.25 грамм "марихуана” моддасини 325.000 сўмга сотган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Алмаз Мужигитов- судланувчи:

- Коллеж ўқувчисига ўзим телефон қилиб, кел мен сенга наркотик бераман деганим йўқ. Ўзи келиб туғилган кунга боришини ва унга "марихуана” моддаси кераклигини айтди. Пул зарур бўлгани учун унга шу нарсани бериб юбордим.

Маълумотларга кўра, судланувчиларнинг иккаласи ҳам Самарқанд шаҳрининг "Меҳнат” маҳалласида истиқомат қилади. Тўлқин маҳалладоши Алмаз Мужигитов билан бир йил олдин танишган. Судматериалларида келтирилишича, коллеж талабасини гиёҳвандлик моддасини биринчи маротаба истеъмол қилишга ҳам Алмаз Мужигитов қизиқтирган.

Тўлқин Фарҳодов-судланувчи:

-Муддатни ўтаб бўлганимдан сўнг, фақат яхши ишлар билан машғул бўламан. Қилмишимдан афсусдаман.

Самарқанд Иқтисодиёт коллежининг 3-босқич талабасини гиёхвандлик деган бало 18 га кирмаёқ ўз домига тортди. Қилмиши учун у ўз тенгдошлари олдида суд қилинди. Судда уларга жиноий иш юзасидан ҳукм ўқилди.

Марат Эргашев - Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси:

- Суд ҳукмига кўра, судланувчи Алмаз Мужигитов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ҳамда 273-моддаси 3–қисми "б” банди биланайбли деб топилиб, Жиноят Кодексининг 59–моддасига асосан, 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Алмаз Мужигитов жазони умумий тартибли калонияда ўтайди. Шунингдек, судланувчи Фарҳодов Тўлқин Азизбек ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси учинчи қисми "б” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят Кодексининг 57–моддасига асосан, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълумотларга кўра, юртимизда гиёҳвандликка қарши жиддий кураш олиб борилаётган бўлса-да, лекин табиий гиёхвандлик воситалари билан бир қаторда синтетик кўринишдаги гиёҳвандлик воситаларига эхтиёж ортиб бормоқда.

Дильфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий