» » » Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 10 йил аввал бедарак йўқолган бухоролик йигит топилди


Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 10 йил аввал бедарак йўқолган бухоролик йигит топилди

Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 10 йил аввал бедарак йўқолган бухоролик йигит топилдиБухоролик Фаррух Ҳотамов 17 ёшида арзимаган сабаб туфайли ўз уйидан чиқиб кетган эди. Орадан ўн йил ўтиб, Фаррух Самарқанддан топилди. Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 56 ёшли Зариф ака фарзандини ўн йилдан буён кўрмаган бўлса-да, умидини узмаган эди.

Зариф Ҳотамов - отаси:- Ўғлим копток ўйнаб амакисиника ўтган. Шунда амакиси нега ўтдинг деганига аразлаб уйдан чиқиб кетган. Арзимаган сабаб. Фаррух ўша пайти8 – синфўқувчиси эди. Милиция ходимлари билан боламни қидириб қўшни туманлар ва вилоятларга бордим. Лекин самара бўлмади. Ўн йил давомида ўғлим тирик, у албатта бир кун уйимизга кириб келади, деб ўзимни ишонтириб яшадим.

Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси реаблитация маркази ходимларининг саъй-ҳаракатлари биланЗариф аканинг ўн йил мобайнида бедарак йўқолган фарзанди оиласи бағрига қайтарилди. Энг қизиғи фарзанд онасининг туғилган кунида топилди. Бундай кунда ўз боласи топилиб келишидан ҳам яхшироқ совға борми?

Фаррух Ҳотамов:-ИИБ ходимларидан миннатдорман. Ота-онамни кўриб хурсанд бўлдим. Бошқа бундай қилмайман. Афсусдаман.

Отабек Худоёров-Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси реаблитация маркази бошлиғи:

- 13 феврал куни реаблитация маркази ходимлари томонидан олиб борилган рейд натижасида Самарқанд шаҳрида юрган фуқаро тўхтатилиб текширилганда ҳеч қандай ҳужжатни кўрсата олмаган. Марказимизга олиб келингандан сўнг, у ўзини Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Марзаган қишлоғида яшовчи Ҳотамов Фаррух деб таништирган. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги тизимида ахборот маълумотлар базасидан текшириб кўрилганда ушбу йигит ҳақиқатдан ҳам, 2009 йил ўз уйидан чиқиб кетиб,қидирувдатурганлиги аниқланди. Биз бухоролик ҳамкасбларимиз билан боғланиб, Фарруҳ Ҳотамов топилганлиги тўғрисида унинг ота-онасига хабар беришини сўрадик.

Статистика: 2018-йилда Самарқанд вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати реаблитация марказига жами 3657 нафар шахслар олиб келинган бўлиб, шулардан 925 нафар шахсларнинг муайян яшаш жойига эга бўлмаганлиги ҳамда шахси аниқланмаганлиги сабабли маъмурий ишлар бўйича судларнинг қарорига асосан сақланган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 914 нафарни,улар орасида аёллар 168 нафарни ташкил этади. Марказдан 892 нафар фуқароларнинг шахси аниқланиб яшаш манзилларига жавоб берилди.Турли хил жиноятлар содир этиб қидирувда бўлган 9 нафар шахслар ушланиб, суд ва тергов органларига топширилган. Марказда сақланаётганларнинг 12 нафари ногиронлиги, тиббий ёрдамга муҳтожлиги ва меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли "Saxovat” интернат уйларига жойлаштирилди.

Ёшлик қилиб уйидан чиқиб кетган Фаррух ҳали паспорт ҳам олмаган. У отасини кўргач, барчадан кечирим сўраб, энди акалари билан устачилик қилишини, ота-онасига рўзғор ишларида ёрдам беришини айтди.


Дильфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий