» » » Пайариқдаги сайёр қабулда вилоят ҳокимига 600 мурожаат келиб тушди


Пайариқдаги сайёр қабулда вилоят ҳокимига 600 мурожаат келиб тушди

Пайариқдаги сайёр қабулда вилоят ҳокимига 600 мурожаат келиб тушдиСайёр қабулга пайариқлик Ҳиммат ота Исроилов ўзи яшаб турган Дўстларобод маҳалласи, Дўстлик кўчасига фоторадар ўтказиш таклифи билан келган.

Ҳиммат Исроилов: -Кўчамиз икки йил олдин таъмирдан чиқарилган эди. Йўл текис бўлгандан сўнг, Ғаллаорол, Фориш, Булунғурга қатновчи машиналар кўпайгани натижасида ўтган бир йил давомида 4 марта автоавария юз берди. 10 ёшдаги бола вафот этди. 3 нафар боланогирон бўлиб қолди. Улардан бири менинг 7 яшар неварам. Тошкентга қатнаб даволатаяпмиз. Сайёр қабулда вилоят ҳокимига мурожаат этганимдан сўнг, Дўстлик кўчасига 2 та фоторадар ўрнатиш ва қўшимча жамоатчилик назорат маскани қўйилиши ҳақида ИИБ раҳбарларига топшириқ берди. Агар фоторадар ўрнатилса, автоавариялар сони ҳам камаяди деган умиддаман.

Чопарошли қишлоғидан келган бир гуруҳ отахонлар вилоят ҳокимига 92- умумтаълим мактабида 10 йилдан буён таббий газ йўқлиги юзасидан мурожаат этишди.

Шамсиддин Нурматов: - Мактабимиз хоналарига печкалар ўрнатилган. Кўмир-ўтин ёқилади. Ҳозирги ўтинларни биласиз, яхши ёнмайди. Болаларимиз совуқда ўқишга, ёзишга қийналяпти. Вилоят ҳокимига мурожаат этганимиздан сўнг, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди. Насиб этса, яқин кунларда муаммо ижобий ечим топади.

Сайёр қабул Халқ билан мулоқот шаклида ўтказилди.Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Диёр Ҳусановнинг таъкидлашича, Пайариқ туманидагисайёр қабулда рекорд натижа кузатилди. Унинг айтишича, бу галги сайёр қабулда вилоят ҳокимига 602 та мурожааткелиб тушди. Агар бошқа туманларда ўтказилган сайёр қабуллар билан таққослайдиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам катта фарқни кўриш мумкин. Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Булунғур туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролардан 301 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 278 таси қаноатлантирилган. Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонида 242 нафар фуқаро мурожаат этган бўлиб, шундан 212 таси ҳал этилган. Самарқанд шахар Саттепо массивидаги сайёр қабулда 298 та мурожаат келиб тушган. Қаноантлантирилган мурожаатлар сони 253 та. Пахтачи туманидаги сайёр қабулда 432 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, 318 таси ўз ечимини топган. 2018 йил июнь-декабрь ойларида сайёр қабулларда 1095 фуқаронинг 1273 мурожаатидан 1061 таси (83,3%) ижобий ечилган. 2019 йил февраль ойида ўтказилган 3 та сайёрқабулда 984 нафар фуқароларнинг 1144 та мурожаати бирма-бир эшитилди. Ӯрта ҳисобда вилоят ҳокими сайёр қабулларида мурожаатларнинг 87 фоизи ечимини топаяпти.

Хўш, ўтказилаётган сайёр қабуллар қандай самара бермоқда? Фуқароларнинг мурожаатларига панжа орасидан қараган маҳаллий раҳбарлар ва мансабдор шахсларга бирор бир чора кўриляпти?

Диёр Ҳусанов-Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўлими мутахассиси:

-Сайёр қабуллар ўзининг яхши натижасини беряпти. Тушунтириш хати билан, ёлғон маълумот олиб келган ташкилотлар раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Айрим раҳбарлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинди, ишдан олинди.

Туманда яшовчи фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолардан ташқари кўпчилик манфаатига хизмат қиладиган йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти бўйича мурожаатлари билан қатнашди.

Нигора Садинова – Самарқанд вилоят мактабгача таълимбошқармаси бошлиғи:

-Пайариқдан ўтказилган сайёр қабулда мактабгача таълим бошқармасига 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларни таҳлил қиладиган бўлсак, асосий қисми тадбиркорлар томонидан жойларда хусусий болалар боғчалари ташкил қилиш истаги билдирилган. Албатта сайёр қабулда тушган барча мурожаатларни ижросини таъминлашимиз зарур ва шарт. Бу бўйича режали ишларни олиб бораяпмиз.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, барча масалалар ҳокимлик томонидан қатъий назоратга олинди ва 22 февраль куни ижро ҳолати муҳокама этилиши белгиланди.


Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий