» » » Ургутда уй шароитида тайёрланган консерва истеъмолидан сўнг, 16 яшар ўсмир ҳаётдан кўз юмди


Ургутда уй шароитида тайёрланган консерва истеъмолидан сўнг, 16 яшар ўсмир ҳаётдан кўз юмди

Ургутда уй шароитида тайёрланган консерва истеъмолидан сўнг, 16 яшар ўсмир ҳаётдан кўз юмдиЖорий йил 22 февраль куни Ургут тумани «Катта Торинжак» маҳалласида яшовчи фуқаро оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари истеъмолидан заҳарланди. Натижада, соат 22:30 ларда шуоиланинг олти нафар аъзоси туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган.

Хуршид Ўринов–Ургут туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари: - Қабул бўлимига мурожаат этган беморларнинг 4 нафари ўртача оғир аҳволда эди. Шу боис, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди. Икки нафари ўта оғир заҳарланган бўлиб, дарҳол реанимация бўлимига жойлаштирилди. Чунки текширувлар натижасида,уларда ютиниш, нафас бузилиши белгилари кузатилди.

Ижтимоий тармоқларда ботулизм билан заҳарланган беморлар олти нафар эканлиги қайд этилган. Лекин, мутахассислар ушбу оиланинг 8 аъзоси шифохонага ётқизилганлигини айтишмоқда.

Хуршид Ўринов–Ургут туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари: - 22 февраль кунисоат 22:30 ларда жами олти нафар бемор шифохонамизга даволаш учун ётқизилди. Соат 01:00 гача яна икки бемор бизга мурожаат этди. Жаъми,Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ботулизм ташхиси билан бир оиладан 8 нафар бемор мурожаат этди. Аммо, 2003-йилда туғилган Давроншох Давронов бирлашманинг реанимация бўлимида ўтказилган чора-тадбирларга қарамасдан сунъий нафас аппарати фонида тўсатдан юрак тўхташи туфайли вафот этди.

Туман тиббиёт бирлашмасида заҳарланган беморларнинг соғайиб кетиши учун барча чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир беморга алоҳида шифокор жалб этилган.

Гулсара Жўраева: - Шифокорлар бизга яхши қараяпти, раҳмат!Ўғилини ҳам оғир аҳволда олиб келишган эди. Ҳозир яхши дейишяпти....Унинг ҳам дардига шифо берсин. Барча шифокорларга миннатдорчилик билдираман!

Қўл бола усулда тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бутун бошли оилазаҳарланди. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, фуқаронинг 16 ёшли набираси вафот этди.

Насрулло Исматуллаев-Ургут туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бўлим мудири: - Мутахассислар иштирокида хонадонга бориб, текшириш ишларини амалга оширдик. Ҳақиқатдан ҳам, беморлар уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари ва шарбатларни истеъмол қилган.

Шу ўринда бир ҳақли савол туғилади. Нега туман Давлат санитария, эпидемиология назорати маркази мутасаддилари шу каби ҳолатлар юз бергунча, аҳоли ўртасида етарлича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормаган?

Насрулло Исматуллаев-Ургут туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бўлим мудири:- Ботулизмдан сақланиш тўғрисида аҳолига 5 мингдан зиёд варақалар тарқатиб, тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказдик. Ўзи умуман,уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлаш мутлақо таъқиқланади. Мумкин эмас.

Бизга берилган маълумотларга кўра, ҳозир 6 нафар беморларнинг аҳволи ўртача оғир бўлиб, шифокорлар уларнинг соғайиб кетишигакафолат беришмоқда. Реанимация бўлимидаги 1 нафараҳволи оғир беморга - тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.


Дилфуза Эсанова

мухбир

Комментариев: 0
Добавить комментарий